Унинг бир ҳафталик кун тартибини кўриб, бу инсон ухлашга, овқатланишга, дам олишга қачон улгураркан, деб ўйлайман. Ишлаётган одам бошқаларни ишлашга шундай қилиб ўргатмоқчи, назаримда. Халқимиз тўй-марака учун жонини бериб ишлайдию, кейин топганини сочиб юбориб, кўнгли бир ҳотиржам бўлиб олади. У эса одамларга бировларнинг маишати учун эмас, ўзи учун, эртаси учун, ватан тараққиёти учун ишлаш кераклигини уқтиришга уринмоқда. Одамлар онгида ўтириб қолган бамайлихотирлик ўрнига доим келажаки ўйлаб сергак яшаш туйғусини солмоқчидек.
Ишлаётган одамга ҳамма олқиш ёғдиради. Ҳатто рақиблар ҳам унинг ишларини диққат билан кузатиб, ич-ичидан тан олади. У эса атрофдагиларга агар дўст бўлишса, олқишлашни йиғиштиришни, у билан бирга ишлаш кераклигини айтяпти.
Атрофдагилар бегонадан кўра хавфли. Агар уларга таъсир ўтказилмаса, улар таъсир ўтказа бошлайди. Улар ишлашни ёқтирмайди. Улар учун бошқалар ишлашини хоҳлайдилар. Бошқалар эса бошқаларни... Унда ким ишлайди?
Ишлаётган одам ўзига юклатилган ишнинг нақадар муҳимлигини яхши билади. У ишламаса, ҳеч ким ишламаслигини ҳам тушунади. Аммо бошқалар ҳам ишлаганда у ўзини бунча қийнамас эди.
Бошқаларнинг меҳнатидан обрў топаётганлар, оддий меҳнаткашларни бошини ишдан чиқармаётганлар ишлаётган одамнинг олдида мум тишлаб қолади. Улар гўё ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Аммо ҳеч нарса қилмасликда давом этишади. Меҳнаткашлар ўз вазифасидан ҳам ортиқ ишларга тортилади. Ўз иши қолиб ишламаётганлар ишини ҳам бажаришга мажбур этилади. Бу ҳолда миллат иши кимнинг гарданига тушади? Ишлаётган одамга қийин. У буларни яхши билади. У ҳаммаси учун ўзида жавобгарлик ҳис қилади.
Биз тарих билан мақтанамиз. Боболаримиз кашфиётлари билан кўксимизни керамиз. Ўзимиз эса ишламаймиз. Аммо бир авлод келяпти. Улар ишламаётганларни ошиб ўтиб ўз меҳнатини намойиш қилишга илҳақ.
Биз дунёга бўйлаётганимиз билан ғурурланамиз. Қанчадан қанча истеъдодлар ҳали тупроқда ётибди. Уларни ишлаётганлар кашф этиши керак.
Ишлаётган одамга халқ ишоняпти. У бутун миллатни ишлаётган миллатга айлантиришга қасд қилган. Ахир, қайсидир халқ қачондир фароғатга етиши учун қачондир тинмай ишлаши керак. Ўша кун келган. Ишлаётган одам эса шошяпти. Чунки дунёда ҳамма ишлайди. Улар бизнинг устимиздан ҳам ўз ишларини юргизмаслиги учун ҳаммамиз ишлашимиз керак. Тарих ва келажак кўзига тик қарай олишимиз учун, бизнинг ўрнимизга ҳам келгуси авлодлар ишламаслиги учун бугун қаттиқ ишлашимиз керак. Ишлаётган одам буни яхши тушунади. У ҳамма учун, ҳамманинг ўрнига ишлаяпти. Бироқ биз ишламасак, унинг ишлари ҳам ҳавога соврилади. Ишлаётган одам бизга қандай ишлаш кераклигини кўрсатиб турибди. Машаққатлар иродамизни тоблайди. Ҳали бу миллатни катта ишлар кутиб турибди. Катта ишлар.
Бунинг учун қарсак чалаётган қўллар меҳнатга ошна бўлмоғи шарт. Бизга эса бошқалар қарсак чалсин. Ўзимизни қийнаб келажагимизни обод этайлик. Ишлаётган миллатга айланайлик. Қарсакбоз оломонга эмас.
Суҳроб ЗИЁ
воскресенье, 20 мая 2018 г.
Ишлаётган одам
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Bir kunlik imkon
Tasavvur qiling. Sizga katta miqdorda pul mablag‘i foydalanish uchun berildi. Hech qanaqa foizlarsiz, javobgarliklarsiz. Eng asosiysi beminn...
-
Муҳаммад Юсуф шеърияти! Бу шеъриятни кимгадир тушунтириб, таҳлил қилишга ҳожат йўқ. Бу шеъриятни “ўзбекман” деганнинг ҳаммаси тушунади. ...
-
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мушкулдур” радифли ғазали асосида яратилган қўшиқни тинглаб тўймайман. Гўзал ижро бир ёну, дардгин ғазал бир...
-
Kardiogramma, Nimadir bu xat, Nimalar demoqda yuragim zarbi? Nechun u ko`ksimda urinar faqat, Parvozga talpingan tutqun qush kabi? (Erk...
Комментариев нет:
Отправить комментарий