понедельник, 11 декабря 2017 г.

Taqdir

Тома-тома,
Тома-тома
Кўзларимдан нур
Меҳр билан,
Қаҳр билан
Тўлиб қоламан.
Бу қисматни
Тан олмоққа
Кечикдим, узр,
Мен севмасам,
Мен севмасам,
Ўлиб қоламан.

Очилмаган,
Ёпилмаган
Сирлар баёнин,
Ҳисларимнинг
Чўққисида
Қирлар баёнин,
Англаяпман
Ҳайрат тўла
Ер-у самони
Мен севмасам,
Мен севмасам,
Ўлиб қоламан.

Қайта-қайта,
Қайта-қайта
Тиғланганда ҳам,
Оҳ булути
Кўз ёшидан
Буғланганда ҳам,
Видо ўти
Жисм-у жонга
Чулғанганда ҳам,
Мен севмасам,
Мен севмасам,
Ўлиб қоламан.

Бу жанг аро
Ғаним йўқдир
Ўзимдан бошқа.
Бу жанг аро
Қўшин йўқдир
Ўзимдан бошқа.
Ким йиғлайди
Менга икки
Кўзимдан бошқа?
Мен севмасам,
Мен севмасам,
Ўлиб қоламан.

Дунёсидан
Бир шамолдай
Елиб кетгаймиз.
Не аён-у
Ноаённи
Билиб кетгаймиз.
Бир севмоққа
Бир ўлмоққа
Келиб кетгаймиз,
Мен севмасам,
Мен севмасам,
Ўлиб қоламан.

Сухроб Зиё

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Bir kunlik imkon

Tasavvur qiling. Sizga katta miqdorda pul mablag‘i foydalanish uchun berildi. Hech qanaqa foizlarsiz, javobgarliklarsiz. Eng asosiysi beminn...